Депутатларга билдирилган мурожаатлар “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановларга билдирилган мурожаатлар хонадонбай ва фуқаробай асосида халқ билан мулоқот қилган ҳолда ўрганилиб, уларга ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биргина феврал ойининг ўтган даврида билдирилган 12 та мурожаатлар фуқароларнинг хонадонларига бориб ўрганилди ва уларнинг барчаси ижобий хал этилди. Кўз, бош мия фалажи ва эпилепсия касаллиги билан бемор 3 нафар болажонларга ҳамда неврология ва кардиология касаллигини даволаниши зарур бўлган 2 нафар катталарга дори-дармон сотиб олиш учун депутатлар томонидан хомийлик маблағлари ажратилди.
Бандлигини таъминлаш бўйича 3 нафар фуқаро “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонаси ва Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этилди. 2 та мурожаатга имтиёзли уй-жой олиш ва нафақа тайинлаш бўйича амалдаги тартиб қоидалар тушунтирилиб, хуқуқий маслахатлар берилди. 2 нафар хотин-қизларга оилавий шароитини яхшилаш мақсадида моддий ва маънавий кўмак берилди.

Зеро, “хонадонбай” ва “фуқаробай” тизими асосида олиб борилаётган ишлар аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT