Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Сумалак гузари, Маданий, Шаршара, Ғишткўприк, Чорсу, Шарқ тонги, Чинор, Амир Темур, Сохибкор ва Гулпора маҳаллаларида аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.


Учрашувларда мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди.


“Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.


Учрашувлар якунида маҳаллалардаги 217 нафар кекса-нуронийлар, беморлар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди.

от Admin