“Ёшлар маънавият фестивали” ўтказилди
Бугун Наманган туманидаги 19-сонли ИДУМда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси доирасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва маънавий ривожланишини таъминлаш, қолаверса, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини маҳаллаларда турли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида “Ёшлар фестивали” ўтказилди.

Фестивалда туман ҳокими Садритдин Мўминов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Мазкур фестивал доирасида Миллий қадриятлар, урф-одатлар, миллий ўйинлар ва лапарлар намойиши, битирувчи синф ўқувчиларининг ота-оналари учун “Фарзандим келажаги-менинг тасаввуримда” психологик-тренинг, ёш ўқитувчилар ва битирувчи синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини, ёш китобхонлар чиқишлари, Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан бадиий кеча, “Ошга марҳамат” танлови ва ёш рассомлар кўргазмалари бўлиб ўтди.
Манба: Namangan viloyati hokimligi
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT