Депутат, маҳалла ва нуронийлар ҳамкорлиги кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Маданий, Ғишткўприк, Шарқ тонги ва Амир Темур маҳаллаларида нуронийлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш масалаларига қаратилди.

Шунингдек маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, айниқса, ёшларни жамиятда ўз ўрнини топишида кекса-нуронийларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Депутат, маҳалла ва нуронийлар ҳамкорлиги асосида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олиш, кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бир гурух фаол нуронийларга депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT