“Яшил йиллик” умуммиллий долзарб 40 кунлик давоми этмоқда
Мамлакатмизда жорий йилнинг 25 мартдан 5 майгача “Яшил йиллик” умуммиллий долзарб 40 кунлик тадбири бошланади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселекторда бу ҳақда сўз юритилган эди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ҳалилов Умарбек Яхшимуродович Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Чуст, Поп туманларида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.




Тадбир давомида, раис ўринбосари давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилиши лозимлигини, ва бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга касб этишини таъкидлади.
Ҳозирги кунда ушбу тадбир асосида нафақат идора ва ташкилот ходимлари, вилоятнинг барча туманларида ва чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқароларимиз уюшқоқлик билан тадбирда иштирок этиб йўл бўйларига ва алоҳида ажратилган ҳудуларда мевали ҳамда манзарали дарахтлар ўтказиб келинмоқда.




Махсус ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ушбу тадбирда давомида туманларда дарахт экиш ишларида фаол бўлиб, атрофда ишлаётган фуқароларга кўмакдош бўлишгани уларни шижоат билан ишлашга ундади.
1 апрель куни “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилади.
Манба; Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.