“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ва Сайловолди дастури белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда эҳтиёжманд қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
2022 йилнинг И-чорагида депутат қабулхонасига ва аҳоли билан уйма-уй юриб ўтказилган учрашувларда 33 та мурожаатлар билдирилди. Уларнинг 15 таси жойида ҳал этилди. 10 та мурожаатни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди. 8 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат, тавсия ва кўрсатмалар берилди. Давлат ташкилотлари ва идораларига тегишли бўлган мурожаатлар юзасидан 2 та депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Фаолият давомида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айни шу мақсадда округ ҳудудидаги 400 дан ортиқ хонадонлардаги кекса-нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, узоқ вақтдан буён ётган беморлар ва якка ёлғизлар холидан хабар олинди. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантирилди.
Кўз, бош мия фалажи, эпилепсия, неврология, нефрология ва кардиология касаллигини даволаш учун касалхонага ётқизиш ва дори-дармон сотиб олишга ёрдам бериш юзасидан билдирилган 10 та мурожаатлар депутатлар ҳомийлиги асосида ижобий ҳал этилди.
Ҳудудлардаги банд бўлмаган айниқса, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида депутатлар бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” МЧЖ таркибидаги корхоналарда 172 нафар иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари иш билан таъминланди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, аҳоли муаммоларига ечим топиш орқали, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, бугунги кундан рози қилиш ва эртанги кунга ишончини юксалтириш ҳар бир халқ вакили учун олий бахтдир.