Депутатлар ташаббуси билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хонадонлар холидан хабар олинди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан сайлов округи ҳудудидаги “Соҳибкор” ва “Ойдинкўл” маҳаллаларида уйма-уй юриб, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд хонадонларга ташриф буюрилди.

Хонадонлар холидан хабар олиниб, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиб, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшаши ҳаётимизнинг асосий мазмунига айланмоғи лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бу каби ташрифлар аҳолимизни кўнгилларини шод этиб, уларга хам руҳий ҳам жисмоний мадад беради, – дейди “Ойдинкўл” маҳалласи раиси Музаффар Шарипов.
Албатта, амалга оширилаётган бу каби ишлар эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

- ART SOFT
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари