Ҳар бир йўловчига китоб улашамиз

Айни кунларда республикамиз бўйлаб давом этаётган II Республика «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» доирасида Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонаси томонидан туманнинг марказий кўчаларига «Ҳар бир йўловчига китоб улашамиз, ҳар бир фуқарони кутубхонага чорлаймиз» шиори остида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.

Кўргазма билан бир қаторда табиат қўйнига китоб мутолааси учун ташкил этилган «Яшил ҳудуд» ҳам юртдошларимизда катта таассурот қолдирди.
Шаҳримиз кўчалари тозалигини таъминлаётган, ҳар қадамни гулларга буркаётган Ободонлаштириш ходимлари ҳам мазкур китоблар кўргазмасида қатнашиб, китоблар билан яқиндан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиб борилади.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки