Депутат “Ижодкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоев халқ билан доимо мулоқотда бўлиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида сайлов округи ҳудудидаги “Ижодкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
Учрашув аввалида аҳоли вакилларига 2022 йил “Обод маҳалла” дастури асосида “Ижодкор” маҳалласида амалга ошириладиган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, дастур доирасида маҳаллада 5 км ичимлик суви, 6,7 км электр ва 2 та янги трансформатор пункти, 0,5 км газ, 0,7 км ички ирригация тармоғи, 3 км оптик толали алоқа тармоғи қуриш ва 2,5 км йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Учрашув давомида худудни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фарвонлигини яхшилаш бўйича таклифларни ҳам ўрганилди.

Ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида депутат бошқариб келаётган компания таркибидаги “Art Sof Tex” ва “Art Soft Ceramics” ишлаб чиқариш корхоналарига ишга таклиф этилди.
Бир сўз билан айтганда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар “Инсон қадрини улуғлаш”га қаратилганлиги таъкидланди.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT