Депутат ташаббуси билан “Art Soft Holding” компаниясида талабалар учун Бизнес учрашув ташил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компаниясида Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари учун Бизнес учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида талабалар холдинг компания таркибидаги “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасининг ип-калава тайёрлаш, момиқ сочиқлар тўқиш, уларни бўяш, тикиш ва қадоқлаш жараёнлари билан танишишди.

Корхона мутахассислари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.
Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишим, менда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишларимни янада орттирди дейди институт битирувчиси – Ёқубжон Махмудов. Биз учун корхонада ташкил этилган бизнес учрашуви ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришиш учун ўқишимиз, изланишимиз ва харакат қилишимизни ўргатди.


Албатта бу каби амалий тадбирлар ёшларга касбга бўлган қизиқлашларини уйғотиш билан бирга, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари