Депутатлар уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатишди
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида мамлакатимиз бўйлаб уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотираси ёд этилмоқда.


Айни шу мақсадда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Маданий, Шаршара, Гулпора, Сохибкор, Ойдинкўл, Чинор ва Шарқ тонги маҳаллаларида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларга совға-саломлар топширилди.



Бугунги дориломон кунларга етказганига шукр дейди Маданий маҳалласида яшовчи Абдуқаххор ота Мадаминов. Бизларга кўрсатилаётган эхтиромдан чексиз миннатдормиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хаётимиз янада фаровон бўлсин.
Бу каби эзгу мақсадларга йўғрилган байрам тадбирлари давом этмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари