7 та вилоят ҳокимини қатъий огоҳлантирди
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:
– гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;
– олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;
– соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;
– 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.
Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.
Лекин, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.
Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.
©️Press_Secretary_Uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари