Тошкент ва Волгоград шаҳри ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади
Тошкент шаҳридан Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрига ҳам йўловчи поездларнинг ҳаракати қўйилади. 2022 йил 25 июньдан бошлаб 324/323 сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поездининг ҳаракати бошланади.
324/323 сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба куни соат 23:58 да Тошкент “Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56 да Россия Федерациясининг “Волгоград” темир йўл вокзалига етиб боради. Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59 да жўнаб кетиб, Тошкентдаги вокзалга жума куни соат 06:54 да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Волгоградгача темир йўл орқали бўлган бўлган масофа 2996 километрни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади. 324/323-сонли ушбу йўналишда йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари