Маҳалланинг ўрни жамият учун мустаҳкам пойдевордир
Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар иштирокида юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда янада фаол бўлиш, тинчлик-хотиржамлик ва фаровонликка шукроналикда яшаш туйғусини кучайтириш учун тарғибот ишларини янада кўпайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерзод Собиров олиб борди.
Йиғилишда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев қатнашди.

Айтиб ўтилганидек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови туманда ҳам муваффақиятли якунланди. Энди навбат зиммага юкланган вазифаларни адо этишга. Чунки маҳаллалар билан янгича тизимда ишлаш, жамиятимиз файзи бўлган нуроний ва кексаларимизга муносиб эътибор кўрсатиш “инсон қадри учун” ғоясининг асосидир. Маҳаллалар ҳаётнинг, ўзгариш ва ислоҳотларнинг энг қайноқ нуқтасига айланмоқда. Аҳоли муаммоларини комплекс ҳал этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, жиноятчиликни камайтириш, ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш каби кўплаб соҳа ва йўналишлар ривожига энг қуйи бўғиндан бошлаб жиддий эътибор қаратиш лозим.

Йиғилишда меҳнат фахрийси Ҳамидулло Йўлдошев, маҳалла раиси Эркинжон Бориев ва бошқалар сўзга чиқиб, маҳалла институтини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади