Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган — ИИВ
Бугунги кунда Ўзбекистонда кибержиноятчилик сўнгги 3 йилдагига қараганда бир неча баробар ошган. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, юртимизда кибержиноятчиликнинг асосий қуйидаги турлари кўп учрамоқда:
— фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;
— шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);
— ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суитсид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.
Хорижий давлатлар (Туркия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари) тажрибаси ўрганилганда, аҳолида интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқали уларни эҳтимолий хавфлардан барвақт огохлантириш бу — интернетдаги таҳдидларга қарши курашишдаги энг самарали усули эканлиги маълум бўлди.
Хусусан, аҳолини барча қатламини кибертаҳдидлардан барвақт огохлантириш ва интернет тармоғидаги содир этиладиган жиноятлар қурбонига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида тарғибот тадбирлари олиб борилган
Тарғибот тадбирлари билан аҳолини янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан “Кибер-ёрдамчи” платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу жиноятчиликларнинг олдини олишда ёрдам бериб келмоқда.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT