17 июнь ҳолатига кўра Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича жами 35 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди
Бугун, 17 июнь куни Конституция ўзгартириш киритиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари, Жамоат хавфсизлиги университети, Фанлар Академияси таркибидаги тадқиқот институтлари, Бош Прокуратура Академияси, Судялар олий мактаби сингари институтлар Конституциявий комиссияга жамоавий таклифлар юборишда етакчи ўринларда тургани маълум қилинди.
Таклифларнинг асосий мазмуни эса қуйидагилардан иборат:
– Ўзбекистонни ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш принцип ва нормаларига асосланишини ташқи сиёсат принципларига қўшиш;
– ҳеч ким ўзининг фуқаровий ҳуқуқий шартномавий мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли озодликдан маҳрум этилмаслиги;
– ҳеч бир инсон қийноқларга ёки шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомалага ёки жазога тортилмаслиги;
– ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини конституциявий мустаҳкамлашга доир масалалардан иборат.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари