Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Қозоғистон Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан кейин россияликлар фаол йўл олган мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинчалик яшаш учун бериладиган рухсатномалар (РВП) сохталаштирилгани бўйича йирик жиноят ишини тергов қилмоқда. Бу иш уруш сабаб мамлакатга келган кўплаб россияликларнинг депортация қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россиядан кетганларга ёрдам бераётган ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб «Слово заите» лойиҳаси хабар берди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, иш бўйича «чақирув ёшидаги ўнлаб россиялик эркаклар» гувоҳлик қилмоқда. «Слово заите» суҳбатдошларининг айтишича, тергов 2026 йил февраль охирида бошланган, терговчилар «бир вақтнинг ўзида 3-4 кишини сўроқ қилмоқда».
Қаттиқлашган миграция сиёсати
Бир йилгача Қозоғистонда қолиш имконини берувчи РВПни расмийлаштириш учун расмий иш жойи ва рўйхатдан ўтиш (прописка) талаб этилади. «Слово заите»нинг ёзишича, Қозоғистон маълум муддат давомида «сохта РВП» бозорига хотиржам муносабатда бўлган, бироқ вақт ўтиши билан миграция сиёсати қаттиқлашган.
«РВП иши билан миграция полицияси эмас, балки Миллий хавфсизлик қўмитаси бошқармаси шуғулланаётганини ҳисобга олсак, гап Россия билан келишилган рўйхатлар бўйича оммавий депортацияга тайёргарлик ҳақида кетаётган бўлиши мумкин», — деб ҳисоблайди «Слово заите».
Ҳуқуқ ҳимоячилари қалбаки РВП бўйича жиноят ишида тилга олинган барча шахсларга ҳозирча мустақил равишда чиқиб кетиш имкони бор экан, шошилинч тарзда Қозоғистонни тарк этишни тавсия қилмоқда, акс ҳолда улар Россияга депортация қилиниши мумкин.
Қозоғистон Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлагани ва мобилизация эълон қилинганидан кейин россияликлар фаол йўл олган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ҳозир Қозоғистонда уруш сабаб кетган ўнлаб минг россияликлар яшамоқда. 2026 йилда ҳуқуқ ҳимоячилари Қозоғистондан россияликларни депортация қилиш ҳолатлари, жумладан, Россияда сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётган ёки дезертирликда айбланаётганларни чиқариб юбориш кескин ошганини қайд этди.
Шоҳжахон Мажид, журналист
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди