Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, Рақобат қўмитаси томонидан “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини ёритишда фаол иштирок этган ўнлаб ОАВ вакиллари, корхоналар муносиб тақдирланди.
Мазкур йўналишда долзарб ва таҳлилий мақолалар, тезкор хабарлар орқали аҳолини ахборот билан таъминлаб келаётган Jurnalist24.uz сайти жамоаси ҳам эътироф этилди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасида сезиларли ўзгаришлар амалга ошириляпти. Шу қаторда, соҳа мутасаддилари томонидан журналистлар ҳамда блогерлар кўтарган масалалар ечимини ҳам тезкор тартибда тақдим этишмоқда. Сўнгги йилларда 450 млрд сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчиларга қайтарилди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди. Энг муҳими одамларни чалғитувчи ва алдовчи реклама берувчилар, тендерларда ўйин қилувчи корхоналарнинг бирортаси ҳам кечирилмади. Судланди, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шахсан менга, Янги Ўзбекистон нафаси Рақобат қўмитаси орқали сезилди десам муболаға бўлмайди. Сабаби, биз хоҳлаган Янги Ўзбекистонда аввало демократик тамойиллар устун бўлиши, коррупция ва турли молиявий савдо ўйинлари, манипуляциялар, манфаатларга асосланган непотизм, картель келишувлар барҳам топиши, истеъмолчилар ҳуқуқлари ўз ўрнида ҳимоя қилиниши зарур. Рақобат қўмитасининг янги жамоаси ана шу йўл билан оғишмай, марра сари дадил қадам ташламоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқини ва шаффоф рақобатни таъминлаш учун Судларга минглаб даъво аризаларининг киритилиши ҳам эътирофга лойиқ.
Айтиш жоизки, бу йўлда адолат истаган соҳа вакилларига ўз қўлини узун кўрган ҳуқуқбузарлар, жиноятчилар томонидан турли босимлар, сиқувлар, қўрқитиш ва дашномлар, туҳматлар ёғдирилиши табиий. Ачинарлиси айрим идора раҳбарлари, амалдорлар ҳуқуқбузар тадбиркорларни ҳимоя қилиш орқали уларнинг жиноятига шерик бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бизнинг Янги Ўзбекистонда Қонун устувор, барча учун баробар ва жазо муқаррар бўлиши керак.
Бугун Рақобат қўмитасининг жамоаси, ҳар бир ходими қонун устуворлигини таъминлашда ўзининг метин иродасини кўрсатмоқда. Jurnalist24.uz жамоаси фидойи соҳа ходимларини “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқи куни” – касб байрами билан табриклайди.
Э.Мадатов, журналист
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Ozodlik yo’lchisi
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади