Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан 2025-йил якунлари бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Ақл марказлари”нинг таҳлилий рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтинг мамлакатимизда илмий-таҳлилий фаолият олиб бораётган марказларнинг очиқ манбалар асосидаги фаоллиги ҳамда жамоатчилик билан мулоқот даражасини баҳолашга қаратилган.
✈️ Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ушбу рейтингда ТОП–20 таликдан жой олди.
2025-йил давомида Марказ томонидан:
🔘150 дан ортиқ илмий-таҳлилий материаллар эълон қилинди;
🔘расмий веб-саҳифага 22 мингдан ортиқ ташриф қайд этилди;
🔘Марказ материалларидан 400 дан ортиқ иқтибос келтирилди.
✈️ Мазкур натижа Марказ томонидан рақобат сиёсати, монополияга қарши тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида олиб борилаётган илмий-таҳлилий фаолият самарасининг яна бир эътирофидир. Марказ келгусида ҳам илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ишланмалар орқали мамлакатимизда рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, замонавий таҳлилий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда очиқ экспертлик майдонини ривожлантиришга хизмат қилишда давом этади.
Рақобат қўмитаси
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари