Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
Магистрал газ қувурларида босимни ростлаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.
Газ босимининг пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Шунга кўра, бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ва суюлтирилган газ (пропан) ҳажми оширилган бўлиб, етарли миқдорда етказиб берилмоқда.
Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз. Ваколатли ташкилотлар томонидан назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.
Энергетика вазирлиги
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
INKLYUZIV TA’LIM SHAROITIDA KOGNITIV FAOLIYATNI RIVOJLANTIRISHGA YO’NALTIRILGAN PEDAGOGIK YONDASHUVLAR.