Popular Posts

Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади

Ҳиндистондан сўнг Бангладешда ушбу вирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.

ТОШКЕНТ. 8 февраль – Jurnalist24uz. Бангладеш касалхонасига иситма ва кучли талваса (судороги) билан ётқизилган аёл бир ҳафта ичида вафот этди. Шифокорлар ожиз қолишди.

🦇Вирус қандай юқади ва белгилари нима?

Юқиш йўли: Кўршапалаклар, тўнғизлар ва одамдан одамга юқади.

Симптомлари: Бош оғриғи, иситма, қусиш, томоқ оғриғи ва танадаги кучли оғриқлар.

Оғир оқибатлари: Мия яллиғланиши (энцефалит), шахсият ўзгариши, талваса ва кома.

💀Нима учун бу «Ковид»дан хавфлироқ?

Ўлим даражаси: Бу вирусни юқтирганларнинг 75 фоизи вафот этади.

Вакцина йўқ: Ҳозирча унга қарши на даво, на вакцина мавжуд эмас.

Олимлар «Нипаҳ» вирусини келажакдаги энг катта эпидемиологик хавф деб аташмоқда. Эҳтиёт чораларини кўриш ва гигиенага амал қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим!