Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Ўзбекистонга ҳам кириб келиш эҳтимоли юқори
Фирибгарлар телефон қилиб, туғилган кун совғасини етказиб беришни таклиф қилишмоқда
8 февраль — Jurnalist24uz. Фирибгарлар туғилган кун муносабати билан совға етказиб беришни айтиб, янгича алдов схемасини қўллай бошлади. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Суҳбат давомида жиноятчилар совғани ким юборганини айтмайди. Орадан бироз вақт ўтгач, жабрланувчига “жўнатма коди” келгани айтилади ва уни “текшириш учун” айтиб беришни сўрашади. Аслида эса ушбу код орқали шахсий маълумотларга кириш мақсад қилинади.
Аввал ҳам фирибгарлар шу каби усуллардан фойдаланган: улар гул етказиб бериш ёки дўкон буюртмалари баҳонасида қўнғироқ қилишган.
Angara Security компанияси мутахассисларининг маълум қилишича, жиноятчилар сохта курьер етказиб бериш сценарийсини янгилаган. Эндиликда улар алдовни янада ишончли қилиш учун жўнатмани унинг қариндоши юборганини таъкидламоқдалар.
Ёдда тутиш керакки, етказиб бериш хизматлари ходимлари ҳеч қачон телефон орқали СМС орқали келган кодни сўрамайди. Бундай ҳолатларда дарҳол суҳбатни тўхтатиш ва маълумотни етказиб бериш хизмати ёки дўконнинг расмий телефон рақами орқали аниқлаштиришни тавсия қиламиз.
Элдор Мадатов
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди