1
1
Бугун, 6 февраль куни Москвада генерал-лейтенант Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 6 февраль куни Москвадаги Волоколамск шоссесида жойлашган турар жой биносида номаълум шахс Россия Мудофаа вазирлиги генералига бир неча бор ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчи шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилган. Ҳозирда тергов органлари отишма содир этган шахсни аниқлаш ва қўлга олиш чораларини кўрмоқда.
Владимир Степанович Алексеев – Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармаси (ГРУ)нинг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Ушбу лавозимда 2011 йилдан бери фаолият олиб боради.
Элдор Мадатоа