Матбуот анжумани:
Бугунги кунда Бюронинг “МИБ – портал” дастури 39 та вазирлик, идора ва ташкилотларнинг 68 та ахборот тизимига интеграция қилиниб, судлар ҳамда 52 та маъмурий органдан ижро ҳужжатларини электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилди.
Ҳозирда 36 та ижро ҳаракатидан 22 таси МИБ портал дастури орқали амалга оширилмоқда.
Натижада, Наманган вилоятда 2025 йилнинг ўзида ижро иши доирасида 615 мингта қарордан 260 мингтаси ёки 42 фоизи инсон омили аралашувисиз, автоматик тарзда қабул қилинган. Ҳар бир ижро ҳаракати, шу жумладан қўлланилган чекловлар ҳақида қарздорларни автоматик хабардор қилиш тизими йўлга қўйилгандан кейин, 895 мингта СМС хабарнома автоматик тарзда фуқароларга жўнатилди.
Яна бир муҳим жиҳат, ижро жараёнида қарздорлар мулкларини бегоналаштириш орқали тўловлардан бўйин товлашнинг олдини олиш мақсадида мулкларни аниқлаш, уларга тақиқ қўйиш, транспортларга қидирув эълон қилиш, юридик шахсларнинг ҳисобварақларига инкассо ва банд қўйиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди. Шу билан бирга, ўтган йили қарздорларга тегишли 312.853 та кўчмас мулкларга ва 154821 та автотранспорт воситаларига тақиқ, ҳисобварақларга эса 81.340 та банд, 27.700 тага инкассо қўйилди ва 67.239 та транспортга қидирув эълон қилинди.
Шунингдек, қарздорларнинг ортиқча овора қилиш ва давлат ижрочиси билан мулоқотнинг олдини олиш мақсадида электрон тўлов тизимилари орқали қарздорлик бартараф этилганда қўлланилган чеклов ва тақиқларнинг бекор қилиш 100 фоиз автоматлаштирилди.
2025 йилда электрон тўлов тизимлари орқали 1,4 трлн. сўм ундирилиб, қўлланилган 161 мингта чеклов инсон омилисиз бекор қилинди ва 260 мингта ҳужжат автоматик тарзда тамомланди.
Аҳамиятлиси, соҳани рақамлаштириш натижасида меҳнат унумдорлиги қарийиб 3 баробарга ошди.
Жумладан, 2021 йилда 1 нафар давлат ижрочиси ойига ўртача 92 та ижро ишини тамомлаган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 277 тага етди.
Албатта соҳадаги рақамлаштириш жараёнлари ижро самарадорлиги ошишига хизмат қилмоқда. Натижада, кўрилган чоралар натижасида 2025 йилда 2,2 трлн сўм ундирилиб, 614 мингта ҳужжат ижроси таъминланди. Биргина давлат фойдасига 996,9 млрд. сўм ундирилди.
Ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган Туманлараро бўлимлари томонидан 74,8 млрд. сўмлик 164.550 та ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Энергия ресурслари соҳасида соҳасида 3.837 та ҳужжат тамомланиб, 49,9 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилди.
Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Масалан, “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларига 114,4 млрд. сўм йўналтирилди.
Долзарб йўналишлардан бири, алиментга оид ижро ишлари бўйича 210 млрд. сўм ундирилди. Алимент тўлашни ҳохловчи, лекин муқим иш ўрнига эга бўлмаган 5.972 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди, 6.485 та оила яраштирилди.
Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 22 нафардан ортиқ шахс ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 10.2 млрд. сўм иш ҳақи ундириб берилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари