Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Аввал хабар берганимиздек, Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан ўтказилаётган Чегараларни кесиб ўтишни енгиллаштиришда транспортга оид божхона масалалари бўйича Глобал форумнинг 171-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Юкларни транзит қилиш ва халқаро ташиш билан боғлиқ масалалар муҳокамаси учун асосий платформа ҳисобланувчи нуфузли халқаро анжуманда дунёнинг 78 та давлатидан ташриф буюрган делегациялар иштирок этмоқда.
Глобал форумда халқаро автоташувларда муҳим аҳамиятга эга бўлган ХЙТ (TIR) конвенциясининг қўлланилиши, eTIR халқаро электрон тизимини кенг миқёсда жорий этиш, божхонада электрон маълумот алмашинуви, чегараларда назоратни мувофиқлаштириш ҳамда рақамлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, 2030 йилгача транспорт ва логистика соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш ҳам форум диққат марказида бўлиб турибди.
Содда қилиб айтганда, форум дунё иқтисодиётининг «қон томирлари» бўлган транспорт йўлакларини тартибга солувчи ягона глобал тузилма бўлиб, унда Ўзбекистоннинг иштироки тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Женеванинг Миллатлар қасрида ўз ишини бошлаган Глобал форумда Ўзбекистон Республикаси номидан Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов чиқиш қилар экан, кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан Ўзбекистонда орттирилган тажриба билан яқиндан ўртоқлашди.
“ – Ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган рақамлаштириш сиёсати аллақачон ўз натижаларини бера бошлади. Ўзбекистон «тўсиқсиз» (seamless) транспорт йўлакларини яратиш йўлида икки ва кўп томонлама даражадаги глобал ўзгаришларни амалга оширишга интилмоқда. – деди ўз сўзида А.Мавлонов. – Ҳозирда Ўзбекистон божхона хизмати ҳозирга қадар 15 та давлат билан ўзаро маълумот алмашиш бўйича келишувларни имзолаган. Шундан 8 та давлат билан ўзаро ахборот алмашинуви амалда йўлга қўйилди.»
Глобал форум чегаралардаги навбатлар масаласига эътибор қаратар экан, қўмита Раиси бу нафақат бизнеснинг молиявий йўқотиши, балки хавфсизлик ва экологияга таҳдид эканлигини қайд этди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, логистикадаги харажатларнинг катта қисми йўлнинг ўзига эмас, балки чегарадаги кутиш ва ҳужжатбозликка сарфланади.
Буларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон автомобиль ўтказиш пунктларида «электрон навбат» тизимларини фаол жорий этмоқда. Бунда 1982 йилги Конвенция руҳига ҳамоҳанг тарзда нафақат ўтказувчанлик қобилияти, балки юкларнинг устуворлиги ҳам инобатга олинмоқда.
Қўмита Раиси ўз сўзида ушбу тизимларни унификация қилишга чақирди, бу орқали «ақлли божхона» тамойилини чегаранинг ҳар икки томонида ҳам ягона стандарт сифатида жорий этиш имконини беради.
ҲЙТ тизимини ривожлантириш ва еTIR тизимини кенг миқёсда жорий этиш орқали транзит операцияларини соддалашиб, шаффофлиги ва ишончлилиги ортади.
Бир сўз билан айтганда, халқаро савдони тўлиқ қоғозсиз шаклга ўтказиш – форумнинг энг катта глобал миссияси ҳисобланади.
» – Дунёда биринчи бўлиб еTIR қўллаган ҳолда илк ташувни муваффақиятли амалга оширган мамлакат сифатида Ўзбекистон ушбу ўзгаришларнинг минтақавий драйвери бўлишга тайёр. Ишончим комилки, фақат рақамли интеграция ва халқаро ҳуқуқнинг мослашувчан ривожланиши орқалигина биз чегараларимизни «кўприкларга» айлантира оламиз» – деди сўзининг якунида А.Мавлонов.
Сессия геосиёсий мураккабликлар кузатилаётган бугунги дунёда халқаро савдони енгиллаштириш, чегарадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш ва божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшади.
Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати шакллантирилади
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!