Ижтимоий тармоқларда ва бошқа интернет нашрларида Наманган вилоятининг Наманган тумани “Чағир” МФЙ да суюлтирилган газ баллонларига узун узоқ навбат кузатилгани акс этган видео тарқалди.
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали ушбу ҳолатни батафсил ўрганиб чиқди ва мазкур видеода акс этган навбат жорий йилнинг 13 май куни бўлганини аниқлади. Ҳозирги кунда аҳолига суюлтирилган газ таъминоти бўйича кундан кунга енгилликлар яратиб, уларнинг узоғини яқин қилиб, инсон қадри учун иш олиб бораётган бир пайтда ўз вазифасига совуққонлик билан қараган 15 нафар масъул ходимларга Худудгазтаъминот АЖ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хайфсан интизомий жазо чораси кўрилган.
Маълумот учун, Наманган тумани “Чағир” МФЙдаги истеъмолчилар 571 та бўлиб, улардаги маиший газ баллонлари 606 дона, шундан 472 дона филиал томонидан фойдаланиш учун берилган, 125 дона аҳолининг шахсий маиший газ баллонларидан иборат. Барча истеъмолчилар тўлиқ ID билан таъминланган. Чағир МФЙга 2022 йил бошидан 47,8 тонна, шундан 12-14 июн кунлари 9,2 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.
Айни қунларда вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам суюлтирилган газ таъминоти бўйича муаммо йўқлигини маълум қиламиз.