«Миллий тикланиш» демократик партияси бугун мамлакатимизнинг иқтисодий-сиёсий ҳаётида ўз ўрнига эга партиялардан саналади. Халқимизнинг миллий қадрият ва анаъналарини тараннум этиш, авлодларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш каби бир қатор муҳим йўналишлар мавжудки, уларнинг ҳар бири халқимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга.
“Миллий Тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар, партия фаоллари юқоридаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Партиянинг вилоят Кенгаши раиси Дилноза Азизова партия фаолияти, олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб: «Энг муҳим жараён партиянинг халқимиз ҳаётига янада чуқурроқ кириб боришидир. Бунда албатта ОАВ вакилларининг ўрни катта. Чунки ахборот замонида айнан шу соҳа вакиллари амалга ошираётган ишларимизнинг тарғиботчилари», деди.
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Алибек Эргашев «Партия ва ОАВнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, авлодларга мерос қолдиришимиз зарур миллий қадриятларимизни. жумладан болалигимизда бизга таниш бўлган миллий ўйинлар, аллалар, момоларимиз ўгитлари каби анъаналарни айнан партия билан ҳамкорликда кенг тарғиботини ташкил этиш кераклиги бўйича ўз таклифларини берди.