Никоҳдан ўтишнинг 1 ойлик муддати бекор қилинади
Унга кўра, Қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.
Жорий йил 21 июнь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Муҳокамада адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, лойиҳа билан Оила кодексининг 13, 17 ва 212 моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:
1) никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатлар бекор қилинмоқда;
2) никоҳни никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг расмийлаштириш тартиби белгиланмоқда.
Лойиҳани ишлаб чиқишда, илғор хорижий давлатлар, жумладан мусулмон давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилди.
Қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.
Лойиҳанинг қабул қилиниши, никоҳни ўз вақтида расмийлаштириш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, оталик белгилаш ва шаръий никоҳ асосида яшаш ҳолатларини камайтириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT