Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили эълон қилинди.
Унга кўра, 2021 йилда содир этилган 91 та жиноят ишлари бўйича Жиноят кодексининг 210 моддаси, яъни пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 22 таси 210 модда биринчи қисми, 63 таси 210 модда 2 қисми, 6 таси 210 модда 3 қисми билан қўзғатилган.
Мазкур 91 та пора олиш жиноятларининг 38 таси таъмагирлик, 19 таси такроран, 4 таси кўп миқдорда, 4 таси жуда кўп миқдорда, 2 таси бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш билан боғлиқ бўлса, 2 таси уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган.
Пора олиш жиноятлари бўйича 2,3 млн. АҚШ доллари ва 113,7 млн. сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда АҚШ долларида, 29 та ҳолатда сўмда олинган.
Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини, энг кам пора миқдори 50 АҚШ долларини ташкил ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини сўмни ташкил этган.
Содир этилган 91 та пора олиш жиноятларининг 75 таси тезкор тадбир 16 таси терговга қадар текшириш давомида фош этилган бўлиб, пора предмети бўлган пуллар 5 та ҳолатда воситачилар ва 86 та ҳолатда тўғридан-тўғри мансабдор шахслар томонидан олинган.
Ушбу 91 та жиноятдан 20 таси ишга қабул қилиш, 8 таси маъмурий чора кўрмаслик, 6 таси ер ажратиш, 4 таси қурилишга рухсат бериш, 3 таси ердан ижара асосида фойдаланишга рухсат бериш, 3 таси автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, 2 таси постдан рухсатномасиз ўтказишга рухсат бериш, 2 таси пенсия тайинлаш, 2 таси давлат харидлари бўйича шартнома имзолаш учун улуш талаб қилиш, 2 таси чегарадан ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, қолган 39 та ҳолатда жиноятлар бошқа ваколатлардан фойдаланиш асосида содир этилган.