Наманган муҳандислик-технология институтининг илмий, ўқув ва маънавий-маърифий соҳаларда эришаётган ютуқлари билан оммавий ахборот воситаларини янада яқинроқ таништириш мақсадида институт бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.
Институтининг 8 ўқув биносида бошланган тур давомида журналистлар “IT-PARK”, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси, Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш та’лим йўналишларининг лабораториялари, “KO-WORKING” ҳамда “Kar’yera”марказларида ва институтнинг қўшма та’лим бўлимида бўлишди. Унда айни кунларда талабалар ва ёш тадқиқодчилар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқод ишлари, амалий, футдаментал ҳамда Стартап лойиҳаларининг бориши билан яқиндан танишдилар. 9 ўқув биносида эса технологик йўналишлар учун ташкил этилган замонавий лаборатория жихозлари, Гидрогел ишлаб чиқариш технологияси оммавий ахборот воситаларида катта таассуротларлар қолдирди.
Наманган муҳандислик-технология институтитининг марказий ўқув компусида давом этган тур давомида Ўзбекистонда ягона бўлган талабалар ишлаб чиқарган маҳсулотлар сотиладиган дўконь фаолияти ҳам кўпчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Журналистлар НамМТИ талабалари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини юқори баҳолашди.
Шундан сўнг, Лабораториялар марказида ташкил этилган “NAMMTI-KNITWEAR-INNOVATION” Унитар корхонаси фаолияти билан танишилди ва талаба-ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни тайёрлаш жараёнлари кузатилди. Озиқ-овқат технологияси таълим йўналишининг янги ўқув лабораториясида эса ёш тадқиқодчилар ўзлари ихтиро қилган технологиялари асосида пишириқлар тайёрлаб меҳмонларга тақдим қилдилар.
Спорт соҳасида талабаларимиз томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар ҳам оммавий ахборот воситаларининг эътиборидан четда қолмади. Ёпиқ спорт марказида ўтказилган мулоқотлар давомида журналистлар спорт соҳасидаги натижалар юзасидан маълумотлар олишди.
©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати