Наманганда волейбол мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтди
Ҳабарингиз бор, уч кун давомида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган спортнинг (қизлар ўртасида) Волейбол тури бўйича республика мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақа 2 ёш тоифаси (16-21, 21-26)да бўлиб ўтди. Ҳудудлардан жами 297 841 нафардан зиёд ёшлар спорт мусобақасида иштирок этиш истагини билдирган. Мусобақанинг республика босқичида жами 14 та жамоалардан 252 нафар иштирокчилар қатнашди.
Спортнинг волейбол тури бўйича мусобақанинг республика босқичи ғолибларининг ҳар бирига:
1-ўринга 10.000.000 миллион сўм ҳамда «Universal» спорт майдончаси;
2-ўринга 7.000.000 миллион сўм ҳамда Street Workout ва стреетбол майдончаси;
3-ўринга 5.000.000 миллион сўм Street Workout майдончаси; мукофотлари берилди қолган барча иштирокчилар эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркида тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдуразаков ғолиб жамоа вакиллари ва иштирокчиларни табриклаб, мусобақанинг барча босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар ҳамда жамоаларга пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан топширди.

Шунингдек тақдирлаш маросимига бағишланган гала-консертда ёшларимизнинг севимли санъаткорларидан Жасмина, Мустафо ҳамда Рашод Аъзамов каби ёшларнинг севимли хонанда ва гуруҳлари ўзларининг шўх куй-қўшиқлари билан барчага хуш кайфият улашди.

Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT