“Art Soft Holding” компаниясида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабоевлар ташаббуси билан бир гуруҳ журналистлар, блогерлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди.
Мулоқот давомида сўз олганлар бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари халққа етказишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганлигини алоҳида эътироф этишди. Шу билан бирга жуналистлар ва депутатлар ҳамкорлиги ҳам кенг йўлга қўйилганлиги, халқ вакиллариннг ўз сайловчилар билан учрашувлари, жойлардаги амалий ишларини кўрсатиб беришда ОАВ вакиллариннг роли муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Депутатлар ҳар йили нишонланиб келинаётган 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йиғилган барча ҳамкор журналист ва блогерларни табриклашди.
Тадбирда кейинги йилларда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири, фаолият самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказиб беришдаги беқиёс ҳиссалари учун оммавий ахборот воситалари вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирилди.
Тадбир якунида бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар депутатларнинг эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирланди.