Канал устидан олиб ўтилган табиий газ қувурлари янада мустаҳкамланди
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрининг Гулистон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналидан ўтган табиий газ труба каналга тушиб, авария ҳолатига келиб қолганлиги ҳақида видео тарқалди.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, ушбу каналда оқиб келган дарахт тросга маҳкамлаб олиб ўтилган 3 дона Д-50мм қувурларига келиб урилиши натижасида уларни яроқсиз ҳолатга келтирган.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан ўрганиш олиб борилган куннинг ўзидаёқ ушбу тармоқлар қирқиб олиниб ўрнига Д-114 мм бўлган газ қувури тортилиб, темир таянчлари ва пўлат трос қайтадан мустаҳкам қилиб ўрнатилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари