Мен “Афғон шамоли” романи муаллифи Исоқжон Нишонов ёзувчи сифатида Ватанимизнинг Бош Қомусига киритилиши кўзда тутилаётган ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга берилаётган таклифларни кўздан кечириб мамлакатимизда инсонпарварлик ва инсон омилига эътибор янада кучайганидан қувондим.

Масалан,

  • Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
    -Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши керак.
    -Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, ишсизликда, ногиронликда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
    -Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас, каби моддаларнинг киритилишини қўллаб-қувватлайман.
    Илоҳим бугун дунёда ҳукм сураётган нотинчликлар даврида юртимизда рўй бераётган бундай ўзгаришларга кўз тегмасин!

Исоқжон Нишонов, ёзувчи, “Афғон шамоли” романи муаллифи.

от Admin