Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди
Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Жамғарма томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди. Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусхалари талаб этилмайди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари