КОНСТИТУЦИОН ИСЛОҲОТЛАР ЁШЛАР МУҲОКАМАСИДА
Ёшлар – бугунги кун сиёсий жараёнларидан, ислоҳотлардан нафақат хабардор бўлиши, балки ўзлари шу майдон ичра адл турмоғлари зарур. Улар нафақат бугунни, эртанги кун тарихда чиройли сўзлар билан битилишига дахлдор бўлишади.
Шу маънода эртамиз эгалари, бу хусусда партияда кўплаб учрашувлар, амалий ишларда иштирок этишади. Бугунги Конституциявий ислоҳотлар борасидаги очиқ мулоқотга Давлатобод тумани Ёшлар агентлиги бўлимидан Соҳиба Шукуржанова раҳбарлигида туманнинг фаол ёшлари «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонасига жам бўлишди.

Учрашувни вилоят кенгаши раиси Дилноза Азизова очиб, бугунги сиёсий жараёнларда партиянинг тутган ўрни ҳақида гапирди. Вилоят кенгаши депутати Аҳмаджон Алоходжаев Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг нечоғлик муҳимлиги, қонун ҳамманинг ҳимоячиси бўлиши учун ўз ҳуқуқ, эркинлиги, бурчларини билиш нақадар муҳимлигини таъкидлади.

Марказий Кенгаш бош мутахассиси Дониёр Тошбоев ўзгартириш киритилаётган моддаларни тушунтириб, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Самимий суҳбатга айланган учрашув кескин муҳокамалар тарзида ўтди. Ёшларнинг ўз фикрлари, билимлари, ислоҳотларга қизиқишлари, иштирокларидан мамнунликлари ташкилотчиларни қувонтирди. Кенг омма орасида муҳокама қилинаётган Конституцион ислоҳот жараёнлари давом этади.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари