Аҳолига суюлтирилган газ баллонлари мунтазам етиб бориши таъминланмоқда
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар, Учқун МФЙ, Гулбоғ маҳалласидаги ҳолат бўйича, “Газ баллон келиши кечикяпти”, сарлавҳали, суюлтирилган газ баллонларига узун навбат кузатилгани акс этган видео тарқалди.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали ушбу ҳолатни батафсил ўрганиб чиқди ва мазкур видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг 25 июнь куни бўлгани аниқланди. Филиал масъул ходимлари томонидан истеъмолчиларга тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай тўпланиб олиш холати кузатилган ва шу куннинг ўзида график асосида Учқун МФЙга 13,6 тонна, жумладан Гулбоғ кўчасига 4,4 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали шуни маълум қиладики аҳолига суюлтирилган газ баллонларинин етказиб бериш даврийлиги 35-45 кунда ID карта орқали «махаллабай» тизимда мунтазам амалга оширилади. Хусусан, “Учкун” МФЙда истиқомат қиладиган 1632 нафар истеъмолчиларга 2022 йил бошидан буён 128,3 тонна, шундан 20-25 июнь кунлари 35,4 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.

Айни қунларда вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам суюлтирилган газ таъминоти бўйича белгиланган тартибда ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.