Президент Маржонанинг мактубига жавоб йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. «Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман», деган эди Президент.

Хатлар орасида Янгиқўрғоннинг Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маржона Муродиллаеванинг ҳам Президентга ёзган мактуби бор эди.

Юртбошимиз ўз ваъдаларини устидан чиқдилар. Давлат раҳбарининг жавоб хатлари ўз манзилларига етиб борди.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков Маржона яшайдиган хонадонда бўлиб, унга ва ота-онасига Президентимизнинг жавоб хатларини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Тошкент давлат Шарқшунослик Университети ўқув ишлари бўйича проректори Авазбек Вохидов Маржонага хатида изҳор этган орзу-истаги рўёби – Университетига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни топширди.

Ҳаётга катта умид билан қараётган Маржонанинг кўзларида қувонч учқунларини пайқаш мушкул бўлмади.

Ота-онани яратмасин. Бир неча ойлардан бери жонининг бир парчаси бўлмиш қизига Яратгандан умр сўраётган кўзига тикилиб турган ота-онасининг фарзандлари юзига югурган қувончдан диллари равшан бўлди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари