Ҳамма тонировка ҳақида ёзяпти. Кечагина дооод деб ёзяпгандик шу тонировка ҳақида. Энди кўзимизни шамғалат қилиш учун эмиш.
Аслида ҳаммамиз ислоҳга муҳтожмиз. Нега конституцияга кириталаётган бошқа ўзгаришлар ҳақида гапирмаяпмиз?
Энг муҳим ўзгаришлардан бири бу илгари икки томонни ўзаро розилиги билан тузиладиган никоҳ қоидаларига «эркак» ва «аёл» ни деб конкрет белгилаб қўйилди. Энди Ўзбекистон бир жинсли никоҳларга қарши эканлигини қонун билан белгилаб қўйди.
«кўтлаштириш» сиёсатини энди бизга на ғарб, на жануб тиқиштира олади. Нега бу ўзгаришлар ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти?
Президент айтдилар ҳали бундан ҳам зўр янгиликлар бор деб. Иншааллох бўлади.
Илгарилари хукумат креслода ястаниб ўтирган, оддий ҳалқ прокуратура, суд, миб ва хокимият эшигини тагида керак бўлса ҳафталаб туриб керакли амалдорни топа олмаган.
Эндичи? Ўша органлар маҳаллангизга бориб муаммоингизни ўрганяпти. Ҳамма муаммолар ечимини топмаётган бўлса ҳам, президент айтганларидек хукумат қуйига тушиб ишлаяпти
Масалан бизни «Бунёдкор» маҳалламизда 1 ойда 6-7 марта сайёр қабул бўлади. Қайси соҳада муаммолар кўп бўлса ўша мутасадди идораларга айтамиз келиб қабул ўтказишади.
Ҳар бир қабулда камида икки фуқарони муаммоси ҳал бўляпти. Ёшлар бепул ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқишяпти, аёллар субсидия асосида тикув машиналари олишяпти ва ҳоказо.
Тўғрисини айтаман сайёр қабулга одам топишга қийналиб қоляпган кунларимиз ҳам бўляпти. Фақат жамоатчиликни уйғотиш қийин бўляпти.
Конституциявий ўзгаришлар учун мен ҳам ўз таклифимни бердим. Никоҳ қайд этиш жараёнларида маҳалла фуқаролар йиғинини ҳам ваколатли органлар қаторига қўшишни таклифини бердим.
Раз ажримда мфй иштирок этяптими, демак никоҳгача даврда ҳам иштирок этсин. Фақат буни қонун билан тасдиқлаб қўйилса кифоя. Шунда ажримларни камайтиришга эришган бўламиз.
Жобир Алихон