Байрам кунлари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 350,0-400,0 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган
Наманган вилоятида бугунги кунда истеъмолчиларни “Маҳаллабай” тизимда суюлтирилган газ билан таъминлаш жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла ва кўчалар тасдиқланган график асосида кунлик суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, 2022 йил 6-8 июль кунлари ишлаб чиқарувчи заводлардан 26 та вагон-цистерналарда 1178 тонна суюлтирилган газ келтирилди ҳамда ой бошидан филиал томонидан 62665 та аҳоли хонадонларига 1253 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Байрам кунлари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 350,0-400,0 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
Бундан ташқари табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича жойларда барча масъуллар белгиланган тартибда ўз вазифаларини бажаришмоқда. Жойларда байрам кунлари истеъмолчиларни бир маромда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича навбатчилик жадваллари тузилди.

Байрам кунларида истеъмолчилар томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича
қисқа 104, 1104 ҳамда (69) 227-96-65 телефон рақамлари орқали хизмат кўрсатилади.

Барчангизга тинчлик ва осойишталик тилаб қоламиз!
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминот филиали
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.