Ш А Б Н А М ( д о с т о н )
Усмон Носир шеъриятига эҳтиром
Парадокс
Итоат эт!
Агар сендан
Ватан рози эмас бўлса,
Ёрил, чақмоққа айлан сен,
Ёрил, майли, тамом ўлсам”.
(Усмон Носир, “Юрак” шеъридан )
“Мунтазам равишда миллатчилик ва аксилинқилобий ташвиқот олиб боргани ва Совет ҳукумати ҳақида оммавий равишда одобсиз шаклда сўзлагани учун... Ўзбекистон ЖК 60-модда 1-қисми билан айбли деб топилиб, 10 йил қамоқ жазосига…
1937 йил 14 июль.
Сонет
Тарих!
Тилга кирсанг, бахшисан…
Замонанинг шум ўйинига,
Лола узиб қорнинг қўйнига,
Дилларга муз чизган нақшисан.
Қашқар, Балҳ то Кўнё, Карбало,
Чинорлари дейди: “Анал Ҳақ!”
Улар тонгга, қуёшга илҳақ.
Ёндир, Қақнус туғилгай , илло!
Остир, мил торт, ўчир қўрини,
Товонидан сўйдир бирини!
Ғилдирагинг чайнайди латта?!
Бунча яхши кўрасан қонни?
…Ўқдан ўлмай қолган Чўлпонни,
Болта билан чоптирдинг шартта…
С А Л О В О Т М А Ҳ М У Д
давомли…
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.