АЁҚШларда 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
Истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” томонидан июнь-июль ойларида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
“Ўзнефтгазинспекция” матбуот хизмати хабарига кўра, назорат тадбирлари давомида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 44 та хусусий корхонага қарашли АЁҚШларда умумий миқдори 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:АЁҚШларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 34 минг литр маҳсулот сифатсиз экани;
60 минг литр камомад, 15 минг литр ортиқчалик ва 299 литр асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатларига йўл қўйилгани;
10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 30 миллилитрдан 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани;
АЁҚШларда 70 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.
Республика бўйича аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари асосий қисми Наманган вилояти (55,4 минг литр), Фарғона вилояти (27 минг литр), Сирдарё вилояти (14,2 минг литр), Сурхондарё вилояти (4,2 минг литр), Қашқадарё вилоятига (2,7 минг литр) тўғри келмоқда.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мунтазам равишда юборилмоқда, дейилади хабарда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари