Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги тизим ташкилотлари томонидан 2022 йилнинг январ-август ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан Пресс тур бўлиб ўтди.

  1. Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ҳамда
    махсус хизматни ташкил этиш масалалари:
    Сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати: 2022 йил суғориш мавсумининг апрель-август ойлари давомида суғориш ишларига 1308.8 млн.м3 сув етказиб берилган бўлиб, олинган сув билан амалда 794,8 минг гектар шундан, 184,0 минг гектар ғалла, 256,4 минг гектар ғўза, 96,7 минг гектар такрорий ва 257,7 минг гектар томорқа ва бошқа экин майдонларида суғориш ишлари амалга оширилган.
    Махсус хизмат ташкил этиш масалалари. Наманган вилоятида ташкил этилган 11 та Сув хўжалигининг махсус хизматига жами 443 нафар (шундан, 96 нафар олий, 272 нафар ўрта махсус, 75 нафар ўрта маълумотли) ходим ишга олинган бўлиб, бир нафар ходимга вилоят бўйича ўртача 521 гектар майдон тўғри келмоқда.
  2. Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш масалалари:
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1-мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда жами 10 566 гектар жумладан, 9 037 гектар майдонда томчилатиб, 610 гектар майдонда ёмғирлатиб ҳамда 919 гектар майдонда дискрет суғориш тизимларини жорий этилган.
    2021 йилда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиб, бугунги кунда фойдаланилаётган майдон 3 249 гектарни ташкил этмоқда
  3. . Соҳага рақамли ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда сувни рақамли технологиялар асосида назорат қилиш тизимини ташкил этиш масалалари:
    Наманган вилоятида жами 581 та “Ақлли сув” қурилмалари, 287 та “Дайвер” қурилмалари, 70 та Насос станцияларида сув миқдорини онлайн мониторинг қилувчи қурилмалари фойдаланилмоқда.
  4. 2022 йилнинг январ-июль ойларида 280 та “Ақлли сув” қурилмалар, 36 та “Дайвер” қурилмаси, 22 та Насос станцияларига сув миқдорини “онлайн” назорат қилиш қурилмаси ўрнатилган. 2022 йилда ирригация тизими каналларини тозалаш ҳамда улардаги гидротехника иншоотлари ва гидропостларни таъмирлаш масалалари:
    Наманган вилоятида жорий йилнинг 1 августига қадар 289,0 км узунликдаги ирригация тизими каналлари тозаланиб, улардаги 236 дона гидротехника иншоотлар ва 234 дона гидропостларда таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
    Кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини 920,0 км қисми механизм ёрдамида, 1785 км қисми қўл кучи ёрдамида тозаланиб, улардаги 408 дона гидротехника иншоотлар ва 422 дона гидропостлар таъмирланган.
    Бундан ташқари келгусидаги режалар хақида ҳам тушунчалар берилди.

от Admin