Маданий маҳалласи хотин-қизлари “Заковат”да беллашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари О.Бабаханов ва Ғ.Бабабахановлар ҳамда Наманган шаҳри “Маданий” маҳалласи ёшлар етакчиси Н.Исламовлар ҳамкорлигида 14-30 ёшдаги хотин-қизлар ўртасида Заковат турнири ташкил этилди.
Мусобақада Маданий маҳалласининг И.Мажнунов, Адолат, Зарбдор, Тахтакўприк, Уйчи ва Сумалак кўчаларидан 5 та хотин-қизлар жамоалари иштирок этди.
Тадбирда бу каби интеллектуал ўйинларни аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, ушбу ўйинларни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ҳамда миллий интеллектуал ўйинларни шакллантириш ва уларни маҳалла кесимида оммалаштириш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этишига алоҳида урғу берилди.
Мусобақа натижаларига кўра ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга Ёшлар ишлари агентлиги Наманган шаҳар бўлими ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди.
Тадбир сўнггида хотин-қизларнинг талаб ва истакларига кўра бу каби интеллектуал ўйинлар хар ой ўтказиладиган бўлди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари