Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида ўқувчилар билан ўтказилган одоб-ахлоққа оид суҳбат нотўғри талқин қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳолат юзасидан шаҳар Халқ таълим бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.
Тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канселлярия қайчисини олиб юргани аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда, сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилган.
Шунингдек, убу ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, 10 сентябрь куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавият хонасига таълим муассасаси директори М.М. ва маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари В.Х. ҳамда синф раҳбарлари биргаликда Вазирлар Маҳкамаси талабларига риоя қилмаган (одоб-аҳлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартибларини бузган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган) юқори синф йигитларини таклиф этган.
Таклиф этилган юқори синф ўқувчилари билан мактаб директори ҳамда профилактика инспектор-психологи томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, инспектор-психолог томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида «Тиғ» тадбири ҳам ўтказилган.
Тадбир чоғида ўқувчининг мактаб сумкасидан қайчи топилган. Топилган қайчи инспектор-психолог томонидан барча ўқувчиларга намойиш қилинган ҳолда, бундай канселярия қайчиси ўзига мўлжалланган махсус ғилофда олиб келиниши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.