Бир кунда икки автомашинани олиб қочган шахсга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин
2022 йил 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чуст тумани Маърифат кўчасида яшовчи 33 ёшли Б.Д. Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисимга қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30да унга тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинаси номаълум шахс томонидан, яшаш уйи олдидан олиб қочиб кетилганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Чуст тумани «Дашт» кўчасида яшовчи 16 ёшли А.А. содир қилганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинани Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетганлиги аниқланган.
Вояга етмаган А.А.ни ушлаш чоралари кўрилиб, Чуст тумани марказида “ВАЗ-2106» русумли автомашинани бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу автомашина кимга тегишли эканлиги тўғрисида ойдинлик киритилганда А.А. ушбу куни «Матиз» русумли автомашинани ташлаб, соат 08:00 ларда Чуст тумани “Пансада” МФЙга бориб, шу маҳаллада яшовчи 22 ёшли К.А.га тегишли бўлган “ВАЗ-2106» русумли автомашина яшаш уйи олдида эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканлигидан фойдаланиб олиб қочганлиги аниқланган.
Шу кунни ўзида вояга етмаган А.А Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT