Депутатларга билдирилган мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилди, 7 тасига тегишли ташкилотлар орқали ижобий ечим топиш билдирилди
Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларини жойига чиққан ҳолда бартараф этиш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва эхтиёжманд аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “махаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этиб келинмоқда.

Куни-кеча Наманган шаҳридаги Маданий, Сумалак гузари, Ғишткўприк, Шаршара, Ойдинкўл ва Шарқ тонги маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган учрашувларда иш билан таъминлаш юзасидан билдирилган 2 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, уларни депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Tex” ва “Art Soft Chamanzor” ишлаб чиқариш корхоналарига тикувчи, тозаловчи ва қадоқловчи йўналишларга ишга қабул қилиш билдирилди.

- “Сумалак гузари” маҳалласидаги ногиронлиги бўлган фуқаро мурожаати бўйича депутатлар ҳомийлик маблағи хисобига ногиронлик аравачаси олиб берилди. “Шаршара”, “Маданий” ва “Ойдинкўл” маҳалласидаги эхтиёжманд хотин-қизларнинг даволаниш ҳамда уй-жойини таъмирлашга ёрдам сўраб билдирган мурожаатлари ҳам депутатлар томонидан ҳомийлик асосида ижобий ҳал этилди.
- Уй-жойини янгилашга амалий ёрдам сўраган эхтиёжманд фуқаро мурожаати “Шарқ тонги” МФЙ ишчи гурухи билан ўрганиб чиқилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул маблағларини ажратиш масалаларини кўриб чиқиш учун 3-секторга тегишли хужжатлар тайёрланди.
- Суюлтирилган газ баллони билан таъминлашда ёрдам сўраб билдирилган 6 та мурожаатлар юзасидан “Худудгаз Наманган” газ таъминоти филиалига депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT