“ФЕЙСБУК”ДАГИ ФИТНА
Бугунги ахборот асрида барчамиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланимиз. Бунинг яхши ва фойдали жиҳатлари кўп. Бироқ, озгина бефарқлик, ҳар нарсага қизиқаверишнинг оқибати турли кўнгилсизликларни келтириб чиқараётгани ҳам бор гап. Панжара ортидаги суднинг қора курсисидан жой олган Ф.В 1995 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Эндигина 27 ёшни қаршилаган бу йигит “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги шахсий профили орқали ақидапарастлик ва муттаасиблик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланган видеоматериалларни жойлаганликда айбдор, деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, прокурор ва адвокатнинг фикрлари тингланди. Суд раиси ҳар бир иштирокчи томонидан келтирилган маълумотларни диққат билан эшитиб, жараённи холис ва адолатли тарзда кузатиб борди. Судда келтирилган далилларга кўра судланувчи Ф.В. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, умумий овқатланиш муассасасида фуқароларга хизмат кўрсатиб келган. Оилали, бир нафар фарзанднинг отаси бўлган ушбу шахс “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги шахсий профилига 2022 йилнинг декабрь ва январь ойларида ақидапарастлик ва муттаасиблик ғоялари билан йўғрилган диний видеоматериалларни жойлаштирган. Бунинг оқибатида эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланган материалларни ижтимоий тармоғдаги обуначилари ва вертуал дўстларига улашганлиги аниқланди. Шунга мувофиқ суд Ф.В.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-прим 1 моддаси, 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этаганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.
Бугун юртдошларимизни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, улар огоҳликка чақирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса шу каби ноқонуний ишларга аралашиб қолишларининг олдини олишга қаратилган.
Самаджон Қодиров
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT