ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ ЙЎЛИДА
Оилалар мустаҳкамлиги – юрт таянчи. Шу жиҳатдан бугун оилавий низоларнинг олдини олиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Бу борада Наманган вилояти судлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Наманган шаҳрининг “Олвализор”, “Зарбдор” ва “Лола” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган тадбирларда Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдураҳмон Сафоев иштирок этди. Унда никоҳдан ажралиш ҳолатлари, оилада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик ва бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш масалалари бўйича аҳоли вакилларига тушунтиришлар берилди.

Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.Айни жиҳатдан, судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда асосий эътибор ёш оилаларнинг ва вояга етмаган фарзандлари бўлган эр-хотинларнинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилмоқда. Бунинг натижасида эса жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 200 га яқин ажралиш арафасида турган оилаларни яраштиришга эришилди.Оилалар мустаҳкамлигига бағишлаб жойларда ўтказилаётган учрашувларда иштирокчиларга мавзулар бўйича вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар тарқатилиб, фуқаролардан келиб тушган оила, никоҳ, алимент, мерос масалаларидаги саволларга батафсил жавоблар берилмоқда.Тўхтамурод Ражабов,Наманган вилояти судининг фуқароликишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT