Кўз жарроҳлиги учун ҳокимият томонидан берилган пулларни фирибгар ўзлаштирди
Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи 2001 й.т., фуқаро Қ.Э. ариза билан мурожаат қилиб, унинг ногирон акаси учун вилоят ҳокимияти томонидан банк картасига берилган 22.000.000 сўм миқдордаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлиги ва уларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 1993 й.т., Б.Р. содир этганлиги аниқланган.
Б.Р. ушбу жиноятни фуқаро Қ.Э.га телеграм мессенжери орқали алоқага чиқиб, эҳсон тариқасида пул ўтказиб беришини билдириб банк картаси маълумотларини қўлга киритган ва банк картасидаги пулларни ўзлаштирган.
Б.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки